«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес майдонда Лионель Месси билан бирга ўйнаш борасида гапириб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Суарес «Барселона»га барча совринларни ютиб олиш учун келгани ва Месси бунда катта ёрдам бераётганини қайд этди: «У (Месси) жамоага қай даражада фойдали футболчи эканини ҳамма яхши билади. Мен уни ҳозирданоқ дунёнинг энг яхши футболчиси деб биламан, Лионель эса ҳали шу қадар ёшки...
Майдондаги ҳамкорликка келсак, келинг, ўйин бошланишини кутайлик. Шахсан мен унинг бошланишини интиқлик билан кутмоқдаман».
Уругвайлик футболчи дунёнинг энг яхши футболчиси Криштиану Роналду эмас, Месси деб ҳисоблайсизми деган саволга қуйидагича жавоб берди: «Мен ҳар куни Месси билан бирга машғулотда иштирок этаман ва ҳар куни ҳайратга тушаман. У ўзгача. Мен учун Месси дунёнинг энг яхши футболчисидир».
«Ҳамма у қай даражада кучли эканини айтмоқда. Лео кўп гол уради. Аммо Месси — энг аввало, ажойиб жамоавий футболчидир. У тўпдан қандай фойдаланишни ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият яратишни яхши билади. У мукаммал футболчи», — деди Суарес.
Изоҳ (0)