Тожикистон ва Афғонистон махсус хизматларининг Гиёҳванд моддалар назорати агентлиги томонидан 2006 йилдан буён биргаликда ўтказилган операциялар чоғида Тожикистон чегараси яқинида 52 та героин ишлаб чиқариш лабораторияси йўқ қилиниб, 18 тоннадан ортиқ турли хилдаги гиёҳванд моддалар топилган, деб хабар бермоқда ТАСС.
Агентлик раҳбари Рустам Назарзода БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси минтақавий ваколатхонаси бошлиғи Ашита Миталл билан учрашувда қайд этишича, Тожикистон ва Афғонистоннинг 312 нафар фуқароси наркотик моддалар савдоси учун қўлга олинган.Шунингдек, Назарзода Тожикистон гиёҳванд моддаларга қарши курашда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, ЙХҲТ, Европа Иттифоқи, Россия Гиёҳванд моддалар назорати федерал хизмати билан ҳамкорликда махсус дастурлар амалга ошираётгани, ШҲТ, КХШТ ва «Аксилнаркотик квартет» каби ташкилотлар доирасида бошқа давлатлар билан ҳамкорлик учун очиқлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)