Қирғизистон Россиянинг «Русгидро» компанияси иштирокида Юқори Норин ГЭСлар каскади қурилишини бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Норин дарёсида кичик ГЭСлар қурилиши тўғрисида 2012 йилда Бишкекда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида Бишкекда ўтказилган учрашув чоғида келишиб олинган. Юқори Норин каскадига жами тўртта ГЭС қурилиши режалаштирилган: 3 та Норин ва Оқбулун ГЭСлари. Биринчи ГЭС қурилиши 2016 йилда, тўртинчиси 2019 йилда тугатилиши кўзда тутилган.
Лойиҳани амалга ошириш учун «Юқори Норин ГЭСлар каскади» ёпиқ акциядорлик жамияти тузилган бўлиб, унга тенг ҳуқуқларда Қирғизистоннинг «Электр станциялар» ва Россиянинг «Русгидро» компаниялари кирган. 237 мегаватт қувватга эга бўлиши режалаштирилган каскаднинг йиллик энергия ишлаб чиқариш имконияти 942,4 миллион киловатт/соатга тенг бўлиши айтилган.
Изоҳ (0)