Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқини Украина орқали газ транзитида муаммоларга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
«Россия газининг Европага етказиб берилишида Украина ҳудудидан транзит муаммоси сақланиб қолмоқда. Бунинг асосий ечимларидан бири транзит йўлларини диверсификация қилишдир», − деди Путин Сербиянинг «Политика» нашрига берган интервьюсида.
Россия президенти икки хил ечимни таклиф қилган. Биринчиси − «Жанубий оқим» лойиҳаси қурилишини қайтадан йўлга қўйиш бўлса, иккинчиси Болтиқ денгизи тубидан ўтган «Шимолий оқим» йўналишининг давоми сифатида Германиядан Чехияга борадиган OPAL тармоғини ишга туширишдир.
Газ транзити масаласи Путиннинг Миланда Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашувида асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)