АҚШ президенти Барак Обама Эбола безгаги билан касалланганларга хизмат кўрсатган ҳамшираларни қучоқлагани ва ўпганини маълум қилди, деб хабар бермоқда The Washington Post.
Президентнинг сўзларига кўра, у ўзини мутлақо хавфдан ҳоли сезган, чунки ўртача америкаликка бу вирус юқиши хавфи мавжуд эмаслигини билади. Шунингдек, у Ғарбий Африкада ушбу вируснинг тарқалиши бутун дунё учун таҳдид эканлиги ва унга қарши фақат бир-бирини хабардор қилибгина курашиш мумкинлигини таъкидлаган.
Эбола безгаги дастлаб 2014 йил февраль ойида Гвинеяда қайд этилган бўлиб, кейин Сьерра-Леоне, Либерия, Нигерия, Конго Демократик Республикаси ва Сенегал ҳудудларига тарқалган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу пайтгача Эбола оқибатида жами 4477 киши ҳалок бўлганини қайд этган.
Изоҳ (0)