Google компанияси 15 октябрь куни янги Android версияси, Nexus 6 смартфони билан биргаликда Nexus 9 планшетини ҳам тақдим этди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Nexus 9 планшети HTC компанияси томонидан ишлаб чиқарилмоқда ва у Android 5.0 Lollipop операцион тизимида ишлайди. Унда 8,9 дюйм 2048×1536 пикселли дисплей, 64 битли Nvidia Tegra K1 процессори, 2 Гб тезкор хотира ва 9 соатга етадиган батарея ўрнатилган. Шунингдек, ушбу планшет метал корпусга эга ва у илк 64 битли процессор ўрнатилган Nexus планшети ҳисобланади.
Nexus 9 планшетини олдиндан буюртма қилиш 17 октябрдан ва унинг сотуви 3 ноябрдан бошланади. Планшетнинг 16 Гб хотирали тури 399 доллар, 32 Гб хотирали тури 479 доллар ва 32 Гб хотирали LTE модулида ишлайдиган тури эса 599 доллардан сотилади. Планшетларнинг хотирасини MicroSD ёрдамида 32 гигабайтгача кенгайтириш тавсия қилинади. LTE модулидаги ва қум рангидаги Nexus 9 планшетлари йил охирига қадар сотувга чиқмайди.
Янги Nexus 9 планшетининг суратларини «Пароль» нашридаги ушбу фотожамланмада томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)