Google компанияси 15 октябрь куни ўзининг янги Nexus 6 смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу гаджет Google’нинг энг катта дисплейли Nexus смартфони бўлди. Унда 6 дюймли Quad HD дисплей, 2,7 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 805 процессори, 2 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, 32 ёки 64 Гб ички хотира, 3220 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.
Янги Nexus 6 смартфони Motorola компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва у Motorola’нинг Moto X смартфони билан ўхшаш. Nexus 6 смартфони худди Moto X каби метал рамкага эга. Шунингдек, унда Motorola логотипи ҳам мавжуд.
Nexus 6 смартфони 15 октябрь куни тақдим этилган Android 5.0 Lollipop операцион тизимида ишлайди. Ушбу смартфонни 29 октябрдан буюртма қилиш, ноябрь ойидан бошлаб 649 доллар нархда сотиб олиш мумкин бўлади.
Smartфонда Android’нинг янги версиясида бўлгани каби батарея умрини қайта зарядлашгача 90 дақиқага узайтириш имконияти, Motorola’нинг Turbo Chargers — смартфоннинг 6 соат ишлашига етадиган қувватини 15 дақиқада батареяга тўплаш функцияси мавжуд.
Google Nexus 6 смартфонининг расман тасдиқланган суратларини «Пароль» нашрининг ушбу фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)