Хитой жануби-гаърбидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган тўқнашув натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлган, 18 киши турли даражадаги жароҳатлар олган, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Синьхуа агентлигининг хабар беришича, жанжал Юньнань провинциясидаги Фую қишлоғи аҳолиси ва логистика маркази қурувчилари ўртасида келиб чиққан. Ҳалок бўлганларнинг 6 нафари қурувчи, 2 нафари маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган.
Жароҳатланганлардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Айни пайтда ҳодиса сабабаларини ўрганаётган полиция жанжал келтириб чиқарганларни оғир жазо кутаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)