Хитойлик муҳандислар ёмғирдан ҳимояланиш учун Air Umbrella ғайриоддий соябонини ихтиро қилди. «Кўринмас» соябонда одатий гумбаз мавжуд эмас, унинг шакли кўпроқ катта фонарни эслатади, деб хабар бермоқда The Independent.
Ушбу ускунада ёмғирдан ҳимоя ҳаво пуркалиши орқали амалга оширилади, чиққан ҳаво тўлқинлари одатий соябоннинг гумбази вазифасини бажаради. Ускуна литий-ион батарея ёрдамида ишлайди.
Air Umbrella 2015 йил охирида 118 доллардан сотувга чиқариш режалаштирилган. Тадқиқотларни давом эттириш учун 10 минг доллар миқдорида маблағ тўплаш мақсадида эълон қилинган кампанияда ташкилотчилар 7 октябрдан буён 25 минг доллар йиғишга улгурган.
Изоҳ (0)