Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Шотландия миллий партияси конференциясида Алекс Салмонд истеъфога чиққач, у эгаллаб турган Шотландия биринчи вазири лавозимини ва партия раҳбарлигини Никола Стержен эгаллайди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Шундай қилиб, у Шотландия ҳукуматига раҳбарлик қиладиган илк аёлга айланади. Ҳозирда Стержен партияда ҳам, ҳукуматда ҳам Салмонднинг ўринбосари ҳисобланади. Стержен зарур муддат ичида лавозимга ўз номзодини қўйган ягона киши бўлди.
Никола Стержен бу лавозимни эгаллаши деярли аниқ бўлса ҳам, барибир бу парламент тасдиғидан ўтиши шарт. У охирги 10 йил давомида Салмондга ўринбосарлик қилиб келмоқда. Салмонднинг ўзи Шотландия мустақиллиги тўғрисидаги референдумдаги мағлубияти туфайли истеъфога чиқаётгани айтилган.
Изоҳ (0)