Самарқандда Шаҳар куни арафасида янги фаввора ишга туширилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Самарқанд ҳар йили кўп сонли меҳмон ва сайёҳларни ўзига жалб этади. Қайта таъмирланган ҳашаматли тарихий иншоотлар, сақланиб қолган қадимги ёдгорликлар атрофидаги обод ҳудудлар, янги йўллар, истироҳат боғлари қадимги маданият ва замонавийликни уйғунлаштиради. Фавворалар шаҳар қиёфасига ўзига хос кўрк бахш этади.
Ободонлаштириш департаментининг фаввора ва артезиан қудуқлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи М. Маматқуловнинг маълум қилишича, ҳозирда шаҳарда 38 та фаввора ишлаб турибди. Шаҳар марказида жойлашган ушбу фаввораларнинг бирида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди, гидротехник иншоотлар ўзгартирилди ва таъмирланди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Эндиликда, мазкур сув объекти самарқандликларни ёқимли тарона билан хурсанд қилади, фавворадан тизиллаб оқаётган сув эса хилма-хил рангларда товланади.
Изоҳ (0)