МДҲнинг бир қатор давлатлари Ҳамдўстликнинг ташқи чегараларидаги ҳолат тўғрисида тезкор маълумот алмашиш тизимини тузди. Бу ҳақда МДҲ Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши мувофиқлаштириш хизмати раҳбари Александр Манилов маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Маниловнинг сўзларига кўра, тизим таркибига Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари кирган, Ўзбекистоннинг қўшилиши масаласи кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, Манилов ушбу тизим доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликни амалга ошириш кўзда тутилганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)