Сурхондарё вилоятининг Сангардак тоғларига туташ лалми боғда етилган олмадан бири тарозига қўйилганда оғирлиги ярим килограммдан ошди. Бу ҳақда «Ўзбекистон овози» газетасига таяниб, Uz24.uz хабар бермоқда.
Олманинг эни 8,5, бўйи 10,5, умумий айланаси эса 38 сантиметрдан ортиқ эканлиги аниқланди.
Боғбоннинг сўзларига кўра, ушбу тоғнинг адирлигида бундан икки йил илгари 200 тупга яқин «Кримсон» навли кўчат экилиб, боғ яратилган. «Бу йил уларнинг ҳар биридан ўртача 100—150 килограмм мева олишни мўлжаллаб турибмиз», — деди боғбон.
Боғдаги олма дарахтларининг ҳар бир шохдаги ғужжасида ўртача 3-4, баъзиларида эса 7-8 тагача мева бор.
Изоҳ (0)