«Сиз яхши селфи тасвирлар оладиган смартфон харид қилишга интиласизми?» номли сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу сўровномада жами 2067 нафар киши иштирок этди ва уларнинг кўпчилик қисми — 1529 киши смартфоннинг олд камерасидан жуда кўп фойдаланмаслигини таъкидлаган. Сўровномада иштирок этганларнинг 26,03 фоизи эса смартфон харид қилаётганда унинг яхши селфи сурат олиш имкониятига кўпроқ эътибор қаратиши маълум бўлган.Эслатиб ўтамиз, олд камерасига катта эътибор қаратилган илк смартфон HTC компаниясининг One (M7) гаджети бўлган. Унинг олд камераси 88 даража бурчак остида суратга тушира олади. Шундан сўнг, Huawei компанияси смартфон олд камерасининг имкониятларига кўпроқ эътибор қаратган бўлса, ҳозирги кунда Samsung компаниясининг Galaxy Note 4, Microsoft’нинг Lumia 730 каби смартфонлари селфи суратлар олиш учун мўлжалланган.
HTC компанияси ҳам яқиндагина селфи суратлар олиш учун мўлжалланган Desire Eye смартфонини тақдим этган эди. Унда ҳар бири 13 мегапикселли бўлган олд ва орқа камера ўрнатилган. HTC ушбу смартфоннинг селфи суратлар олиш учун мўлжалланган янги ва ажойиб функциялари ҳақида бешта видеоролик ҳам тақдим этган.
Изоҳ (0)