Либерияда Эбола безгаги билан касалланган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти миссияси вакили Германияда вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу ходим 9 октябрь куни Либериядан Лейпциг шаҳридаги шифохонага олиб келинган. У ерда бемор карантинга киритилган ва аҳволи оғир сифатида баҳоланган эди.
Аввалроқ Германия шифохоналари Эбола вируси билан касалланган икки шифокорни ҳам қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди. Улардан биринчиси вафот этган, иккинчисининг аҳволи ҳозирча номаълум бўлиб турибди.
Изоҳ (0)