АҚШда Эбола вируси билан касалланган ҳамширанинг исми маълум бўлди: марҳум Томас Дунканга қараб турган Нина Фам АҚШ ҳудудида ушбу вирус юққан илк одамга айланди, деб хабар бермоқда Euronews.
Америкалик экспертлар ҳамшира хавфсизлик қоидаларини бузгани туфайли вирус билан зарарланганлигини таъкидламоқда. Ҳамкасблари уни ҳимоя қилиб чиққан. Уларнинг сўзларига кўра, ўз соғлиғини хавф остига қўйишини била туриб беморга ёрдам беришга шошилган ҳамширани айблаш тўғри эмас.
АҚШ ва Испаниядан кейин бутун Европада Эбола билан боғлиқ таҳлика бошланмоқда. Брюссселдаги Авлиё Пётр шифохонасига ўхшаш безгак аломатлари билан учинчи киши мурожаат қилган (аввалги иккитасининг ташхиси тасдиқланмаган).
Лондондаги «Хитроу» аэропортида махсус текширув жорий қилинган. Шунингдек, «Гатвик» аэропорти ва Буюк Британияни қитъага боғлайдиган «Евростар» поездлари станциясида ҳам текширувлар йўлга қўйилган.
Изоҳ (0)