Белоруссия президенти Александр Лукашенко Минск Туркманистонга нафақат учувчисиз авиация мажмуаларини етказиб беришга, балки у ерда қўшма корхона очишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда «Новый век».
«Белоруссия Миллий фанлар академияси Туркманистонга учувчисиз авиация мажмуаларини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Биз нафақат уларни етказиб беришга, балки келажакда Туркманистонда учувчисиз самолётларни ишлаб чиқарувчи қўшма корхона тузишга ҳам тайёрмиз», − деди Лукашенко туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашувда.
Шунингдек, Белоруссия президенти Туркманистонга белорус комбайнлари, йўловчи ташувчи автобуслар, юк вагонлари етказиб беришни таклиф қилган. Унинг сўзларига кўра, тоғ-кимё саноати, транспорт-логистика, уй-жой қурилиши каби соҳаларда ҳамкорлик учун янги имкониятлар мавжуд.
Изоҳ (0)