Россиянинг Хитой билан шартномасига мувофиқ ушбу мамлакатга етказиладиган газ нархи Марказий Осиё давлатларидан Хитойга сотилаётган газ нархига тенг. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Хитой Халқ Республикасидаги савдо вакили Алексей Груздев маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Экспорт қилинаётган газ нархи одатда расман эълон қилинмайди. Бироқ у Марказий Осиёдан Хитойга етказиб берилаётган газ нархи билан деярли тенг ёки бирозгина ортиқ», − деди Груздев. Шунингдек, у 13 октябрь куни бўлиб ўтадиган икки мамлакат ҳукумати раҳбарларининг 19-учрашувида «ғарбий йўналиш» бўйича Хитойга газ етказиб бериш ҳақида ҳам ҳужжат имзоланиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил май ойида «Газпром» ва CNPC ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ Россия Хитойга 30 йил давомида ҳар йили 38 миллиард кубометрдан газ етказиб беришига келишилган бўлиб, битимнинг умумий нархи 400 миллиард доллар эканлиги маълум қилинган. Тўғридан-тўғри газ етказиб бериш 2019 йилдан бошланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)