Бухоро тумани «Истиқбол» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи уй бекаси туман IIБга ариза билан мурожаат этиб, номаълум кимса кундуз пайти уйидаги 6200 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни унинг маҳалладоши содир этганлиги фош бўлди.
Жиноятга қўл урган йигит қонун олдида қилмишига яраша жавоб беради, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)