Белоруссия президенти Александр Лукашенко МДҲдаги дезинтеграция жараёнлари борасида безовта эканлигини қайд этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Минскда бўлиб ўтаётган МДҲ саммитини очар экан, «Ҳамдўстлик ичида, афсуски, ажралиб чиқишга мойиллик кучаймоқда ва бу бизни сергакликка чақирмоқда … Асосан, бу каби истакни МДҲни керакмас рудимент (сарқит) деб ҳисоблаб, уни парчалаб юбормоқчи бўлаётган алоҳида ғайрли инсонлар билдирмоқда», — деди Лукашенко.
Шунингдек, у Белоруссия бундай вазиятга қарши эканлигини ва МДҲни истиқболи порлоқ тузилма деб ҳисоблашини маълум қилди.
«Собиқ совет маконидаги интеграцион жараёнлар тарихи айнан МДҲдан бошланган ва МДҲ тажрибаси ушбу ҳудуддаги қолган барча ташкилотлар томонидан кенг фойдаланилади», — деб қайд этди Белоруссия раҳбари.
Изоҳ (0)