Бугундан Мьянмада ёшлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионати старт олди, деб хабар бермоқда Championat.asia.
Ҳозирча иккита учрашув бўлиб ўтди. Таиланд ёшлари кутилмаганда сенсация кўрсатиб, Эронни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Яна бир учрашувда эса Жанубий Корея Вьетнам устидан йирик 6:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳдаги илк учрашувни эртага Индонезияга қарши ўтказади.
«А» гуруҳи: Эрон — Таиланд: 1:2
«C» гуруҳи: Жанубий Корея — Вьетнам: 6:0
Изоҳ (0)