Бундан тўрт йил муқаддам машҳур футболчи Криштиану Роналду билан учраша бошлаган Ирина Шайхлисламова ҳозирги кунга қадар энг таниқли рус аёлларидан бирига айланди. Айнан шу эътибор ёрдамида Ирина катта кинода ўзини синаб кўриб, «Геракл» фильмида бош қаҳрамоннинг аёли ролини ижро этди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
«Собеседник» нашрида қайд этилишича, модель Ирина Шейк шахсий ҳаётини сир тутаётганлигига қарамай, фарзанд кўриш ва актрисалик фаолиятини давом эттириш ҳақида ўйлай бошлаганини маълум қилди.
«Мен ўзимни кўплаб болалар қуршовида тасаввур қиламан. Иш ҳақида тўхталсам, мода мен очишни истаган деярли барча соҳа эшикларини очиб беради. Шунинг учун ҳам мен ўзимни осонлик билан телебошловчи ёки либослар дизайнери сифатида тасаввур қила оламан.
‘Геракл’ фильмида суратга тушиб, кино вирусини юқтириб олдим, бироқ биз эртаси куниёқ актриса бўлиб қолмаймиз. Бу лотерея ўйнаш билан тенг: бу сафар мен катта ютуқни қўлга киритдим, бироқ бу ҳолат такрорланишини кутишда давом этиш керак эмас.
Роналду бахтли ва мен билан фахрланади. Биз танишганимиздан буён бир-биримизни қўллаб келмоқдамиз. Бироқ муносабатларимизни кўз-кўз қилмасликка ҳаракат қиляпмиз», — деди модель.
Изоҳ (0)