Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Либериядаги миссияси таркибидаги шифокорда Эбола вируси келтириб чиқарган касаллик аниқланди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.
Тиббиёт ходимида 5 октябрь, якшанба куни касаллик аломатлари пайдо бўлган ва у ҳамкасбларига буни маълум қилган. Текширувлар натижасида шифокорнинг қонида Эбола вируси борлиги аниқланган. БМТнинг Либериядаги ваколатхонаси берган хабарга кўра, бемор ҳозирда даволанмоқда.
Бу БМТнинг Либериядаги миссияси ходимларига Эбола вируси юқиши билан боғлиқ иккинчи ҳолат. Дастлабки касалланган ходим 25 сентябрда вафот этган эди.
Изоҳ (0)