Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида покистонлик ҳарбийлар билан давом этаётган отишмалар туфайли назорат-демаркация чизиғига яқин жойларда истиқомат қилувчи 30 минггга яқин киши эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Ҳинду» газетасининг ёзишича, ўтган кечада Ҳиндистоннинг 60 та чегара пунктлари ўққа тутилиши натижасида камида 8 киши жароҳат олган. Отишмалар назроат чизиғида ўт очишни тугатиш режимининг 2003 йилдан буён энг жиддий равишда бузилишига олиб келган. Ушбу ҳафтада давом этаётган отишмалар натижасида 10 киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳат олган.
Назорат чизиғи Ҳиндистон ва Покистон армияларини ажратиб туради, бироқ ҳуқуқий жиҳатдан расмий чегара сифатида тан олинмаган. 1947 йилда Британия Ҳиндистонининг иккига бўлинганидан кейин иккала давлат 1947—1949, 1965 ва 1971 йилларда жами уч марта ўзаро урушни бошидан кечирган.
Изоҳ (0)