Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи аёлнинг уйига тунда номаълум шахс девор оша бостириб кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Номаълум шахс ётоқхонада ётган уй бекасини бўғиб, сариқ металдан ясалган заргарлик буюмини юлиб олди. Кейин эса сандиқдаги 2500 АҚШ долларини олиб, воқеа жойидан яширинди. Фуқаронинг мурожаати асосида ўтказилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида босқинчи аниқланиб, қўлга олинди.
Бировларнинг тинчини бузган босқинчи жабрланувчининг маҳалладоши бўлиб чиқди. Ҳозирда унинг қилмишига терговда ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)