Facebook’даги «Обшественний контрол» («Жамоатчилик назорати») гуруҳида Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудида йўл ҳаракатини компьютер орқали назорат қилиш тизими ўрнатилаётгани, шу сабабли йўллар қазилгани ҳақида хабар берилган, деб ёзади Uz24.uz.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, Фарғона йўли кўчасидаги Толариқ бекати (Қўйлиқ) олдида чуқур қазилган. Бу йўналишда ҳаддан ташқари кўп автомобиллар ҳаракатланиши сабабли улкан тирбандлик юзага келган. Ҳатто бир юк машинаси қазилган чуқурга тиқилиб қолган.
Муҳокаманинг кўплаб иштирокчилари тирбандликда 45 дақиқагача туриб қолганини маълум қилган.
Изоҳ (0)