АҚШнинг SpaceWorks компанияси Марсга одамни патологик уйқу ҳолатида жўнатиш усулини кашф этди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Кашфиётчиларнинг фикрича, янги усул Қизил сайёрага учишни осонлаштириб, харажатларни камайтиради. Уйқу ҳолатидан фойдаланилса, космик кеманинг катталиги беш бараварга, озиқ-овқат ва сувга бўлган эҳтиёж уч бараварга қисқариши мумкин. Усулнинг моҳияти сафар учун керак бўладиган 90 кундан 180 кунгача бўлган муддатда астронавтларнинг ҳароратини сунъий пасайтириш йўли билан уйқуга яқин ҳолатга келтириб қўйишдан иборат.
Сафар давомида яшаш қобилиятини бир маромда ушлаб туриш учун астронавтлар қон томирлари орқали озиқлантириб турилиши айтилмоқда. Сунъий уйқу ҳолати марсга қўниш биланоқ тугатилади.
NASA космик агентлиги ушбу янгиликка катта қизиқиш билдирган.
Изоҳ (0)