Россиянинг Туапсе шаҳридаги пляжда 46 ёшли киши ва унинг 21 яшар ўғлининг жасади топилди. Улар ўлгунига қадар тошбўрон қилингани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси бўйича Тергов-қидирув қўмитасининг минтақавий тергов-қидирув бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бош соҳасида етказилган зарар излари бўлган 46 ёшли маҳаллий шахс топилгани ҳақидаги маълумот Туапсе шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 2014 йил 28 сентябрь куни келиб тушган. 30 сентябрь куни эса воқеа содир бўлган жойда қурбоннинг 21 ёшли ўғли ҳам мия суяги жароҳати билан топилган.
Воқеа юзасидан Туапсе шаҳри тергов-қидирув бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилди.
Айни дамда жиноят ким томонидан ва нима сабабдан амалга оширилганини аниқлашга қаратилган тергов-қидирув ишлари ва суд-тиббий экспертиза жараёни олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)