Деярли барча компаниялар селфи телефонлари ишлаб чиқаришни бошлади. Шу қаторда HTC ҳам ўзининг селфи телефонларини ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳақида Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Компания One (M8) EYE деб номланган селфи телефонини тақдим этиши мумкин. Шунингдек, тахмин қилинишича, HTC Desire Eye смартфони ҳам ишлаб чиқарилади.Desire Eye смартфонида 2,4 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 801 процессори, 5,2 дюймли Full HD дисплей, ҳар бири 13 мегапикселли олд ва орқа камера, 2 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира, 2400 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилиши ва ушбу смартфон IPX7 – бир метр сув остида 30 дақиқа ушлаб туриш мумкин бўлган сертификатга эга бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Microsoft Lumia 730/735, Sony Xperia C3 ва Samsung Galaxy Grand Prime селфи телефонларини тақдим этишган эди. Ҳатто селфи тасвирлар олиш учун мўлжалланган шляпа ҳам ишлаб чиқарилган. Энди эса, навбат HTC компаниясига :)
Изоҳ (0)