Инчеондаги Осиё ўйинларининг сўнгги кунида Ўзбекистон делегацияси каратэ мусобақалари бўйича медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистонлик каратэчи Шаҳбоз Ахатов саралашда суриялик Рафат Ал Шеихни мағлуб этди. Бронза медаль учун баҳсда эса индонезиялик Салим Хендрони 10:3 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа, Шаҳбоз Ахатов Ўзбекистон ҳисобига 21-бронза медални келтирди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирда тўққизта олтин, 14 та кумум ва 21 та бронза — жами 44 та медаль билан 11-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)