АҚШнинг Fox 59 телеканали бошловчиси эфир вақтида оператор камерасидаги аридан қўрқиб, қочиб кетди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.
Мухбир Женнифер Кетмар Индиана штати учун об-ҳаво маълумотини бераётганида, ҳашарот пайдо бўлди. Арилар кўпайгани ҳақида хабар қилаётган мухбир камера объективидаги арига кўзи тушиб, «У (ари) яна шу ерда» дея четга қочди ва натижада кадрда ҳам кўринмай қолди.
Ҳашарот учиб кетгач, Кетмар ҳаддан зиёд қизишиб кетганини тан олиб, мазкур вазият интернетга ҳам жойланишини тахмин қилди.
https://www.youtube.com/watch?v=LCqAPtY5cqk&лист=УУ7Й_жз79ОПЙҲмҲфг8ЗАнкйw
Кўп вақт ўтмай, мухбирнинг тахмини ўз исботини топди: видео 1 октябрь куни YouTube’дан жой олди.
Изоҳ (0)