АҚШ Махфий хизмати раҳбари Жулия Пирсон мамлакат фуқароси Омар Гонсалеснинг Оқ уй биносига кириб олиши билан боғлиқ можаро асносида истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Euronews.
Бу давлат раҳбарлари ва хорижий меҳмонларнинг муҳофазаси билан шуғулланувчи хизматдаги камчиликлар билан боғлиқ ягона ҳодиса эмас. Аввалроқ, 16 сентябрь куни Барак Обаманинг Аталанта шаҳрига ташрифи давомида президент 3 марта судланган хусусий қўриқчи билан бир лифтда ҳаракатланишга тўғри келингани хабар қилинган эди.
Пирсоннинг истеъфосидан кейин Махфий хизматни вақтинча Жозеф Кланси бошқариб туради.
19 сентябрь куни Оқ уй биносига кириб олган Ироқ уруши фахрийси Омар Гонсалесга эс айблов эълон қилинган бўлиб, у 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)