Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларида енгил атлетика мусобақалари давом этмоқда. Бироз аввал баландликка сакраш йўналишида баҳслар якунланиб, унда икки нафар ўзбекистонлик иккита медални қўлга киритди, деб хабар беради «Olamsport».
1,94 метр баландликка сакраган ўзбекистонлик Светлана Радзивиль Осиё ўйинлари олтин медалига сазовор бўлди. Иккинчи ўрин 1,92 метр баландликни забт этган хитойлик Зенг Хингжуанга насиб этди.
Яна бир Ўзбекистон вакили Надия Дусанова 1,89 метр баландликка сакрай олди ва бронза медалга эга бўлди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳисобидаги жами медаллар сони 38 тага етди. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида тўққизта олтин, 11 та кумуш ва 18 та бронза медаль бор.
Изоҳ (0)