«Пароль» нашри 28 сентябрь ҳолатига кўра Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган Samsung планшетларининг нархларини эълон қилди. Унга кўра, ушбу бозорда 2 миллион сўмдан сотилаётган Samsung Galaxy Tab S энг қиммат планшет деб топилди.
Galaxy Tab S планшетида 10,5 дюйм, 1600×2560 пикселли дисплей, 3 Гб тезкор ва 16/32 Гб ички хотира (+MicroSD), 2,1 мегапикселли олд ва 8 мегапикселли орқа камера, 2,3 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 800 ва Adreno 330 графика процессори, 7 900 мА·соат қувватга эга батарея, Android 4.4.2 KitKat (TouchWiz UI интерфейси) операцион тизими ўрнатилган.
Унинг ўлчамлари 247,3×177,3×6,6 миллиметрни, оғирлиги эса 467 граммни ташкил этади. Ушбу планшет 21 сентябрь ҳолатига кўра Тошкент шаҳридаги «Абу Сахий» бозорида ҳам 2 миллион сўмдан сотилмоқда.
Шунингдек, «Пароль» нашри томонидан «Флешка» ва «Абу Сахий» бозорларида сотилаётган барча Samsung планшетларининг нархлари таққосланди. Натижалар билан ушбу мақолада танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)