«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Уругвай терма жамоасининг Саудия Арабистони ва Уммонга қарши ўртоқлик ўйинлари учун кенгайтирилган рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Уругвай футбол ассоциацияси расмий твиттерига асосланиб, Stadion.uz хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА томонидан Луис Суарес учун жорий қилинган тўрт ойлик дисквалификация 24 октябрь куни кечаси якунига етади. Шунга қарамай, «Халқаро спорт арбитраж суди» август ойида Суаресга терма жамоа ва клубнинг ўртоқлик ўйинларида иштирок этишига рухсат берди.
Изоҳ (0)