Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг теннис мусобақаларида уч нафар ўзбекистонлик спортчи иккинчи босқич мусобақаларида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Темур Исмоилов уммонлик Юнус Раваҳини икки сетда 6:0, 6:0 ҳисобида тор-мор этди. Исмоилов эртага учинчи босқичда хитойлик Ву Дига қарши кортга тушади.
Санжар Файзиев эса покистонлик Муҳаммад Абид устидан икки сетда 6:2, 6:0 ҳисобларида ғалабага эришди. Санжар эртага тайпейлик теннисчи Ванг Еу Сзуо билан беллашади.
Нигина Абдураимова эса покистонлик Сара Мансурга ҳеч қандай имконият қолдирмади — 6:0, 6:0. Энди Нигина эртага Хитой Тайпейи вакили Хсю Чие Ю билан ким кучли эканини аниқлаб олади.
Бундан ташқари, Оқгул Омонмуродова эртага учинчи босқичда жанубий кореялик Жанг Сужеонгга қарши кортга тушади.
Изоҳ (0)