Буюк Британиянинг Сассекс университети олимлари смартфонлар, ноутбуклар, планшетлар ва бошқа гаджетлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш мия структурасини ўзгартиришини аниқлади. Бу ҳақда PLOS ONE журналида чоп этилган тадқиқот натижаларида маълум қилинган.
Кўп вазифаларни бажариш имкониятидан нотўғри фойдаланадиган инсонларда миянинг билиш функциясига жавоб берувчи ва ҳиссиётларни назорат қилувчи олд тугунидаги кулранг модда зичлиги камаяди. Катта ёшдаги 75 одамнинг магнит томографияси ёрдамида текширилиши натижасида улардан бир нечта медиавоситалардан (нафақат смартфон ва компьютерлар, балки телевизор ва босма матбуот ҳам) бир вақтнинг ўзида фойдаланиш одатига эгалари миясидаги кулранг модданинг зичлиги кам эканлиги аниқланди.
Янги тадқиқот нейрофизиологларнинг бошқа маълумотларига ҳам мос келмоқда. Аввалроқ медиа кўпфункциялилигининг эътиборнинг пасайиши ҳамда депрессия ва ҳаддан ташқари ҳаяжонланиш каби ҳиссиёт билан боғлиқ муаммоларга алоқадорлиги айтилган эди. Шундай бўлса ҳам, олимлар мия структурасининг ўзгариши ҳар доим ҳам салбий ҳаракат натижасида бўлмаслигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)