Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Шотландиядаги референдумда мамлакат мустақиллигига қаршилар ғалаба қозонганини Елизавета IIга айтганида қироличанинг севинчи ичига сиғмаганини маълум қилди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Бош вазирнинг АҚШга сафари давомида айтилган ушбу гаплар аслида омма учун мўлжалланмагани таъкидланмоқда. Кэмероннинг Bloomberg бизнес янгиликлари агентлигига ташрифи ва агентлик раҳбари — собиқ Нью-Йорк мери Майкл Блумберг билан суҳбати чоғида тележурналистлар бу сўзларни ҳам ёзиб олишган.
«Ўзингни енгил ҳис қилиш шундай бўлади: сен Бирлашган Қироллик Бош вазирисан ва Ҳазрати олияларига қўнғироқ қилиб ‘Зоти олиялари, ҳаммаси жойида, ҳаммаси окей’, дейсан. Бу қандайдир ўзгача ҳолат эди. У телефон трубкасида севинчдан хириллаб юборди», — деди Кэмерон.
Кэмерон Блумбергга референдум олдидан олинган сўровномаларда мустақиллик тарафдорлари ва унга қаршилар орасидаги фарқ жуда камлигини кўргач, қаттиқ ҳаяжонланганини айтган ва натижада ошқозон ярасини орттириб олгани ҳақида ҳазиллашган.
Изоҳ (0)