Аксарият экспертлар бир овоз билан Кэти Перрини MTV Europe Music Awards совринини олишга асосий даъвогар сифатида кўрсатмоқда. Бу ҳақда «Музгазета»га таяниб, «Сегодня» хабар бермоқда.
Бейонсе ва Жей Зининг дунё бўйлаб турнеларида эришган улкан муваффақиятларига қарамай, мусиқа бўйича экспертлар нуфузли соврин 30 ёшли Кэти Перрига насиб қилишини тахмин қилмоқда.
Манбада айтилишича, Перри бундай машҳурликка анча кам куч ва вақт сарфлаб эришган. Танқидчиларнинг фикрича, Кэти номзоди кўрсатилган барча 7 номинацияда ғолибликни қўлга киритиши мумкин. MTV Europe Music Awards 2014 йилги тақдирлаш маросими 23 октябрда Москвада ўтказилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)