Ҳиндистон шимолида зич тўлган автобусда газ баллони портлаши натижасида 11 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам эса жароҳат олди. Бу ҳақда полиция маълумотлари асосида «Синьхуа» агентлиги берган хабарга таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса сешанба куни Уттар-Прадеш штатидаги Буландшахр округида содир бўлган. Маҳаллий полиция берган маълумотларга кўра, автобус йўловчиларидан бири ўзи билан газ тўлдирилган баллон олиб кетаётган бўлган. Номаълум сабабга кўра баллонда аланга пайдо бўлган ва бу портлашга олиб келган.
Ўз навбатида Indian Express газетасининг хабар беришича, автобус ҳаддан ташқари тўлган ва одамлар ҳаттоки транспорт воситасининг томида ҳам жойлашиб кетаётган бўлган. Жароҳатланганларнинг аксарияти турли даражадаги куйишдан азият чекаётгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)