Дзюдо бўйича 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида Осиё ўйинларида иштирок этаётган Рамзиддин Сайидов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига учинчи бронзани тақдим этди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Дзюдочининг натижаси янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Рамзиддин Сайидов нимчорак финалда хитойлик, чорак финалда қирғизистонлик спортчиларни «иппон» билан мағлуб этди.
Ярим финалда эса у мўғулистонлик спортчи билан курашди. Баҳснинг асосий беш дақиқаси давомида ҳар иккала спортчи биттадан «вазари» баҳосини қўлга киритди. Қўшимча бир дақиқаликда эса мўғул дзюдочиси яна бир «вазари»га тортадиган услуб қўллади ва ғалаба қозонди.
Бронза медаль учун беллашувни Рамзиддин бир ярим дақиқада якунлади. Покистонлик Шоҳ Ҳуссайн соф тарзда мағлуб этилди.
Изоҳ (0)