Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов спортчилар билан учрашиб, уларга омад тилади. Кечаги медалчиларга раҳмат айтар экан, энди олтинга навбат келганлигини таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ҳар бир олтин медаль учун 6000 АҚШ доллари мукофот пули эълон қилинди. М.Усмонов спортчилар яшаётган спорт шаҳарчасида ҳам бўлиб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди.
Марс Қўчқоров (бокс), Людмила Маркелова (велоспорт), Дмитрий Адисман (дзюдо менежери), Наталья Рустамова (сув полоси) кабилар сўзга чиқиб, имкон қадар максимал натижага эришишга ваъда берди.Усмонов эса ўзига берилган олтин медаль, ўз навбатида, Ўзбекистондаги барча спортчилар ва мураббийларнинг меҳнати эканлигини такидлаб ўтди.