Япония ҳукумати Россияга қарши янги санкциялар киритиш борасидаги қарорига ўзгартириш киритди. Хусусан, Токио чеклов чораларини эълон қилишни ортга суришга қарор қилди, деб хабар берди Korrespondent.net ИТАР-ТАССга таяниб.
Агентликнинг маълум қилишича, санкциялар Москванинг Токио ҳаракатларига қандай жавоб беришини кузатиш учун ортга сурилмоқда. Бироқ мазкур янги чоралар бекор қилинмайди. Уларнинг мазмун-моҳияти кейинроқ эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Япония 19 сентябрь, жума куни Россияга қарши янги санкциялар эълон қилишни режалаштирган эди. Мазкур чеклов чоралари Украинадаги вазиятга дахлдор деб ҳисобланган жисмоний ва юридик шахсларнинг банкдаги ҳисобларини музлатиб қўйишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)