Россиянинг «Краснодар» клуби сафарда Франциянинг «Лилль» жамоасига қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Краснодарликлар бу ўйинда ғалабага яқин турган эди. Биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида Лаборде ҳисобни очди. Бу ўринда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни алоҳида таъкидлаш лозим. Ярим ҳимоячи товони билан жуда чиройли услубда жамоадошини қулай вазиятга чиқариб юборди ва Лаборде якуний зарбада адашмади.
Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасига келиб, Кьер ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, учрашувда бошқа гол киритилмади. Одил Аҳмедов ўйинда тўлиқ иштирок этди.
Европа лигаси
«Лилль» (Франция) — «Краснодар» (Россия): 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 — 35 Лаборде, 1:1 — 63 Кьер.
«Лилль»: Эньема, Коршья, Баша, Кер, Суаре, Мавуба (Делаплас, 46), Бальмон (Мендеш, 77), I. Гуйе, Лопеш, Орижи, Ру (М. Фрай, 46).
«Краснодар»: Дикань, Енжейчик, Гранквист, Сигурдссон, В.Калешин, Газинский, Лаборде (Вандерсон, 70), Перейра, Аҳмедов, Измайлов (В.Бистров, 69; Бурмистров, 86), Ари.
Огоҳлантиришлар: Гранквист (19), Газинский (62), В.Бистров (79), Енжейчик (84).
Изоҳ (0)