Президент Ислом Каримовнинг жорий йил 27 июндаги Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014—2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида Самарқанд шаҳрида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Шаҳардаги «Боқий Самарқанд сервис» уй-жой мулкдорлари ширкати уюшмаси тасарруфида саккизта кўпқаватли турар жой мавжуд. Бўстонсарой кўчасида замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида янгидан бунёд этилган 32-, 34-, 34-А, 38- ва 40-кўпқаватли турар жой биноларида куз-қиш мавсумида коммунал муаммолар вужудга келмаслиги учун барча шароит яратилган.
Мазкур ширкат уюшмаси раиси Ҳасан Турдиевнинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистон кўчасидаги қатор кўпқаватли уйларда иссиқлик таъминотини яхшилаш мақсадида локал қозонхона ўрнатилиб, ички иситиш тармоқлари таъмирланмоқда. Ҳудудни ободонлаштириш, турар жой бинолари йўлакчаларини таъмирлаш, эшик-ромларни янгилаш каби юмушлар ҳам амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)