Microsoft компанияси 30 сентябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирига таклиф қилишни бошлади. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Тахминларга кўра, ушбу тадбирда компьютерлар учун мўлжалланган Windows операцион тизимининг янгиланган Windows 9 версияси тақдим этилади. Шунингдек, кичикроқ дисплейли Surface Pro планшети ҳам тақдим қилиниши мумкин.
Microsoft юбораётган таклифномаларда «Windows ва иш фаолиятимизда нима янгиликлар эканлигини тинглаш учун бизга қўшилинг» деб ёзилган. Ушбу тадбир Сан Францискода бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, расман тасдиқланмаган Windows 9 операцион тизимининг суратлари эълон қилинган эди. Унда Пуск менюси ёнида излаш тугмасини ва бир қанча тугмалар янги дизайнда эканлигини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)