Samsung компанияси янги реклама ролигида Apple iPhone 6 ва ўзининг Galaxy Note 4 гаджетларини таққослади. Бу ҳақда Mashable нашри маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видеороликда фақатгина Samsung Galaxy Note 4 планшетофони мақталган бўлса-да, унда турли хил сайтлардан олинган, iPhone 6 ёмонланган хабарлар кўрсатиб ўтилади. Қуйида уларни ўқишингиз мумкин:
- «Apple компанияси Samsung ҳақ бўлганини тушуниб етди ва 5,5 дюймли iPhone 6’ни ишлаб чиқарди»;
- «Apple мухлислари, ҳақиқат аччиқ, лекин катта дисплейли iPhone учун Samsung’га раҳмат айтинг» – BGR;
- «Фақат менга iPhone 6 Plus худди 2012 йилда чиқарилган Galaxy Note 2’га ўхшаш туюлмоқдами ёки сизларда ҳам шундайми!?» – @faazon$/ЭХ$;
- «Apple ўзининг планшетофон ғоясини янги деб ўйлайди, аслида эса буни Samsung бир неча йил олдин англаб етган эди» – @TVGMDamian$/ЭХ$.
Эслатиб ўтамиз, Apple раҳбари Тим Кук эса, компания бир неча йил олдин каттароқ дисплейли iPhone ишлаб чиқариши мумкин бўлганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)