Ўзбекистонда шу йилнинг август ойида Pepsi компанияси «Жамоаларни тўпланг — совғаларга эга бўлинг» номли акциясини эълон қилган эди.
Акция ғояси дунё футболининг Давид Луис, Робин Ван Перси, Лионель Месси, Серхио Рамос, Серхио Агуэро ва Жек Уилшир каби ёрқин юлдузларидан иборат «Pepsi жамоаси»ни яратиш (тўплаш)дан иборатдир. Шу тариқа ушбу ичимликнинг ҳар бир ишқибози ўз кумирларига яқин бўлиш имкониятига эга бўлади.
Акция иштирокчисига айланиш учун Pepsi’нинг сариқ қопқоқлари остидаги кодни қисқа рақамга SMS тарзида жўнатиш лозим.
Акция ичимлик ва спорт мухлислари томонидан юқори қизиқиш билан кутиб олинди. Иштирокчилар сонининг кутилган кўрсаткичлардан ошиб кетиши натижасида Pepsi ўз мукофот жамғармасини 38 мингтадан 100 мингта совғага оширди. Бундан ташқари, кодларни активация қилиш муддати 2014 йил 20 сентябргача узайтирилди.
Совғалар чет элдан келтирилиши туфайли уларни топшириш 2014 йил ноябригача давом этади. Бу ҳақда акция иштирокчиларига SMS орқали хабар берилади.
Изоҳ (0)