Айни дамда Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Осиё ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон — Гонконг учрашуви давом этмоқда. Аввалроқ «Спорт» телеканали мазкур ўйинни тўғридан-тўғри олиб бериш учун тегишли олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ бу чоралар амалда ўз тасдиғини топмади — Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги баҳс трансляция қилинмади.
Мазкур масала борасида «Дарё» таҳририяти «Спорт» телеканали билан боғланди. Манбамизнинг маълум қилишича, телеканал Осиё ўйинларининг Ўзбекистон — Гонконг учрашувини олиб бериш ҳуқуқига ўйин бошлангунга қадар ҳам эга бўлмаган.
«Спорт» телеканали ходимининг сўзларига кўра, Гонконг терма жамоасига қарши давом этаётган ўйин интернетга жойлангач, кечки «Интерфутбол» кўрсатуви орқали намойиш этилиши мумкин.
Айни дамда Ўзбекистон — Гонконг учрашувининг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди — ҳозирча ҳисоб очилмади.
Изоҳ (0)