Apple компаниясининг iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонлари учун олдиндан буюртма қабул қилиш ишлари бошланди. Янги iPhone смартфонлари 19 сентябрдан АҚШда, йил охиригача эса 110 та давлатда сотила бошланади. Mail.Ru сайти янги iPhone 6 смартфонларини олдиндан буюртма қилиш нархларини эълон қилди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Қуйида 16 Гб ички хотирага эга iPhone 6 гаджетларининг нархларини ўқишингиз мумкин. 64 ва 128 гигабайт хотирали iPhone 6 гаджетларининг нархларини эса суратдан кўрсангиз бўлади.
АҚШ
- iPhone 6 – 649 доллар;
- iPhone 6 Plus – 749 доллар.
Канада
- iPhone 6 – 675 доллар;
- iPhone 6 Plus – 775 доллар.
Япония (солиғи билан)
- iPhone 6 – 685 доллар;
- iPhone 6 Plus – 805 доллар.
Гонконг
- iPhone 6 – 720 доллар;
- iPhone 6 Plus – 825 доллар.
Австралия
- iPhone 6 – 790 доллар;
- iPhone 6 Plus – 910 доллар.
Сингапур
- iPhone 6 – 790 доллар;
- iPhone 6 Plus – 920 доллар.
Россия
- iPhone 6 – 849 доллар;
- iPhone 6 Plus – 979 доллар.
Буюк Британия
- iPhone 6 – 875 доллар;
- iPhone 6 Plus – 1000 доллар.
Германия
- iPhone 6 – 905 доллар;
- iPhone 6 Plus – 1035 доллар.
Франция
- iPhone 6 – 920 доллар;
- iPhone 6 Plus – 1050 доллар.
Юқоридаги давлатларда сотилаётган iPhone 6 нархлари ўсиш тартибида жойлаштирилган. Ундан кўриш мумкинки, энг арзон iPhone 6 смартфонлари АҚШнинг ўзида, энг қимматлари эса Европада сотилмоқда.
Ўзбекистонда сотилаётган Apple смартфонлари ва планшетларининг 13 сентябрь ҳолатига кўра нархлари билан ушбу мақолада танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)